Қорақалпоғистон Республикасида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари тасдиқланди

    Мамлакатимизда 14 апрел 2022 2281

    Республикамизнинг барча ҳудудларида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг ташаббуси билан нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳлари ташкил этиляпти.

    13 апрелда Қорақалпоғистонда Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркиби тасдиқланди ва гуруҳнинг ташкилий йиғилиши ўтказилди. Унда жамоатчилик гуруҳи аъзоларига юклатилаётган вазифалар ҳамда гуруҳга вилоятда Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда алоҳида ўрин ажратилаётганлиги тушунтирилди.

    Таъкидлаш керак, мазкур гуруҳ аъзолари «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаси ва маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан тавсия этилган номзодлар ичидан уларнинг аҳоли орасидаги ҳурмати ва нуфузи, амалий ва ҳаётий тажрибаси, давлат ва жамият ривожи учун қўшаётган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда саралаб олинди. Гуруҳнинг биринчи вазифаси, Тараққиёт стратегиясини аҳолига етказиш ва тарғиб қилишда давлат ҳокимияти идораларига кўмаклашиш ҳисобланади.

    — Март ойида республика бўйича қисқа сўров ўтказганимизда шу нарса маълум бўлдики, аҳоли Тараққиёт стратегияси ҳақида эшитган бўлсада, бироқ унинг айнан қандай ҳужжат эканлиги, аҳамияти ва мақсади ҳақида тушунчага эга эмас, — деди «Юксалиш» УМҲ раиси Б.Бекмуродов. — Шунинг учун мазкур жамоатчилик гуруҳи фуқаролар билан учрашувларда, матбуот, телеканаллар, радио каби ахборот воситаларида тарғиб қилиши бўйича ҳокимият идораларига таклифлар киритиши керак.

    Иккинчидан, мазкур гуруҳ ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишида ўтказиладиган жамоатчилик муҳокамаларида иштирок этиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади.

    Учинчидан, давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг давлат идоралари томонидан ўз вақтида ва лозим даражада ижро этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади ҳамда ҳар чоракда Дастурлар ижро этилиши юзасидан кенг жамоатчиликка ва аҳолига маълумот тақдим этади. Тўртинчидан, ушбу гуруҳ Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлиги бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар тайёрлайди ва эълон қилади.

    Бундан ташқари, гуруҳ ҳудуд аҳолиси билан мунтазам алоқа ўрнатиб, фуқароларни безовта қилаётган ёки ташвишлантираётган муаммоларни аниқлаш, масалаларни ҳал этиш юзасидан жамоатчилик лойиҳаларини илгари суриш каби ишлар билан шуғулланади.

    Йиғилишда жамоатчилик назоратининг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши давлат ҳокимияти идораларига кўмак бўлиши, айрим ноқонуний ҳолатлар содир этилишининг олди олиниши таъкидланди.

    Таклифлардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистонда Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи 21 нафар таркибда тузилди.

    Бугунга қадар бу каби жамоатчилик гуруҳлари Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Бухоро, Навоий, Тошкент ва Жиззах вилоятларида ташкил этилди, деб хабар беради «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабарда Қорақалпоғистон Республикасида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи таркиби келтирилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates