Асосий мақсад ННТнинг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари томонидан юридик ва техник ёрдам кўрсатиш, лойиҳани аҳолининг ижтимоий муаммоларини самарали ҳал этишга йўналтиришда услубий кўмак кўрсатишдан иборат.
Низомга мувофиқ:
▫️нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро грант лойиҳасига тегишли соҳада ваколатли давлат органи миллий ҳамкор сифатида жалб этилади;
▫️миллий ҳамкор халқаро грант лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳани амалга оширишда вужудга келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш, лойиҳанинг мазмунидан келиб чиқиб уни амалга оширишда бошқа давлат органларини жалб қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради;
▫️халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда ННТга давлатнинг кўмагини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти билан келишилган ҳолда “йўл харитаси” тасдиқланади.
Низом билан давлат органлари зиммасига нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юклатилди.