Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш янада кучаяди

    Пойтахтимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусида Миллий форум бўлиб ўтди.

    Форум ишида вазирлик ва идоралар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда халқаро ва чет эл нодавлат ташкилотларининг ваколатхоналари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Миллий форумдан кўзланган асосий мақсад, давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясидан келиб чиқиб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмларини такомиллаштириш ҳамда ушбу йўналишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини янада кенгайтиришдан иборат.

    Йиғилишда қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотларнинг “Инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётгани ҳам Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегиянинг амалий натижасини кўрсатади.

    Форумда сўзга чиққан Oлий Мaжлис Қoнунчилик пaлaтaси Спикeрининг биринчи ўринбoсaри, Инсoн ҳуқуқлaри бўйичa Ўзбeкистoн Рeспубликaси Миллий мaркaзи дирeктoри Акмaл Сaидoв, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова, Ўзбeкистoн нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри миллий aссoциaцияси рaиси Камолиддин Ишaнxoджaев ва бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат бутунлай ўзгарганини, шунингдек, шахсий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтлари билан давлатнинг очиқ ҳамкорлиги йўлга қўйилгани алоҳида эътироф этди.

    Қайд этилганидек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган жами 33 та қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш назарда тутилган бўлиб, шу кунга қадар 12 та қонун қабул қилинди. Бундан ташқари, 10 та янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган.

    Шунингдек, 5 та янги кодекс лойиҳаси, 7 та амалдаги кодекснинг янги таҳрири лойиҳаси тайёрланиб, турли босқичларда муҳокамадан ўтмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 та Фармони ва 3 та Қарори қабул қилинди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги Фармони билан “2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” тасдиқланди. Концепция инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини кучайтириш масалаларини ўз ичига олди.

    Миллий стратегия доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишига эришилмоқда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий механизм яратилди.

    Соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш мақсадида Миллий форум ялпи мажлиси иштирокчилари нодавлат нотижорат ташкилотларининг инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишда фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатидаги роли, Конституциявий ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки борасида маърузалар қилиб, фикр-мулоҳаза алмашди.

    Ялпи мажлисдан сўнг Миллий форум “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболлари”
    ҳамда “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашда жамоатчилик назоратининг ўрни” деб номланган иккита шўъбада давом этди.

    Шўъба мажлисларида Парламент, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда жамоат ташкилотларининг тажрибали ва амалиётчи раҳбарларининг 10 дан ортиқ маърузалари тингланди.

    Маърузалар фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий лойиҳа ва дастурларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларнинг роли, Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, меҳнат мигрантлари ҳамда одам савдосидан жабр кўрганларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш масалаларига бағишланди.

    Миллий форум давомида муҳокама қилинган барча масалалар натижаси бўйича инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро муносабатларини янада кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

    Форумда қабул қилинган ҳужжат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жараёнларида фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширишга, уларнинг давлат органлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

    Миллий форум якунида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари тақдирланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates