Меҳрибонлик уйининг икки нафар собиқ тарбияланувчиси уйли бўлди

    Ижтимоий ҳаёт 28 апрел 2023 1495

    Бугун Фарғона шаҳрининг Қиргули массивида Меҳрибонлик уйининг икки нафар собиқ тарбияланувчиси Давлатимиз раҳбарининг совғалари – хонадонлар калитлари топширилди.

    Марғилон шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйи собиқ тарбияланувчилари Роза Қодирова ва Дониёржон Эргашев бугундан бошлаб ўз уйларига эга бўлди.

    Давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган маблағ ҳисобига харид қилинган ва ўз номларига расмийлаштирилган хонадонлар калитларини вилоят ҳокимидан қабул қилиб олдилар.

    Янги хонадон эгаларининг қувончлари бир олам, улар берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун Президентимизга чексиз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

    Маълумот учун: Фарғона вилоятида 2021 йили 18 ёшга тўлган 29 нафар, 2022 йилда 17 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга кўп квартирали уй-жойлардан квартира тақдим этилган бўлса, бу йил 20 нафар йигит-қиз таъмирланган ва тўла жиҳозланган уй-жойлар эгасига айланишмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates