Икки ойда 26 марта қоида бузган ҳайдовчи 28 млн сўм жарима тўлади

    У автомобилда ҳаракатланаётган вақтда йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, қоидабузарлик содир этган.

    Мажбурий ижро бюросининг хабар беришича, Андижон шаҳрида икки ойда 26 марта қоида бузган ҳайдовчи 28 миллион сўм жарима тўлади.

    Хабарга кўра, фуқаро Б.И. автомобилда ҳаракатланаётган вақтда йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, 2022 йил 20 октябрдан 28 декабрга қадар, яъни 2 ой давомида жами 26 та қоидабузарлик содир этган. Натижада 26 та қоидабузарлик бўйича маъмурий жарима қўлланилган бўлиб, унинг миқдори 28 170 000 сўмга бориб етган.

    Маъмурий жарималарни ундириш мақсадида бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан фуқаро Б.И. билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қўлланилган 28 170 000 сўм жарима пуллари тўлиқ ундирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates