Иккинчи Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукусда ўтказилади

    Маданият 7 сентябр 2021 2361

    Бахшичилик санъатини республика ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, Халқаро бахшичилик санъати фестивалини республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш мақсадида иккинчи Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш жойи этиб Нукус шаҳри белгиланди. 

    Фестивалда маҳоратли бахшиларни саралаб олиш мақсадида жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида бахшилар ўртасида кўрик-танлов ташкил этилади.

    Мазкур тадбирда илмий-амалий конференциялар, хорижий ва Ўзбекистон санъати усталари ҳамда бахши-шоирлар концертлари ўтказилади. Шунингдек, сайиллар, бахшичилик санъати тарихига оид кўргазма, ўзбек, форс, араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилган илмий-тадқиқот асарлари ҳамда илмий-маърифий адабиётлар намойиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    Фестиваль доирасида ўтказилиши режалаштирилган конференцияни эпидемиологик вазиятни инобатга олган онлайн ва оффлайн (гибрид) шаклда ўтказиш режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates