Иккита театримиз Хитойнинг Ипак йўли халқаро театрлар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди

    Хитой санъати ва намойишлар гуруҳи раиси Ли Жиншен билан кечган мулоқот якуни бўйича Алишер Навоий номли Давлат академик катта театрининг Гуанчжоу опера театрида спектакллари намойишини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

    Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри ва Хоразм вилояти қўғирчоқ театри вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг 13-Гуанчжоу Халқаро саҳна санъати ярмаркаси доирасида ўтказилган Ипак йўли халқаро театрлар уюшмаси 6-йиллик конференциясида иштироки ташкил этилди.

    Конференциянинг очилиш маросимида сўзга чиққан Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри директори Рамиз Усмонов Ўзбекистонда маданият ва санъат ривожланиши, унинг қўллаб-қувватланиши бўйича амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашди.

    Анжуманда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри ва Хоразм вилояти қўғирчоқ театри Хитойнинг Ипак йўли халқаро театрлар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.

    Бош консулхона томонидан тадбир доирасида қатор маданий муассасалар раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ташкил этилди. Хусусан, Хитой санъати ва намойишлар гуруҳи раиси Ли Жиншен билан кечган мулоқот якуни бўйича Алишер Навоий номли Давлат академик катта театрининг Гуанчжоу опера театрида спектакллари намойишини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

    Маълумот учун: Хитойнинг Ипак йўли халқаро театрлар уюшмаси ХХР Маданият вазирлиги томонидан 2016 йили ташкил этилган. Уюшманинг асосий вазифаси Ипак йўли бўйлаб мамлакатларнинг маданий ва бадиий ривожланишини фаоллаштириш ҳамда Осиё, Европа ва Африкадаги нуфузли маданият муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates