Илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзоланди

    Таълим 12 март 2021 1761

    Тошкент давлат юридик университети ва Н.И.Лобачевский номидаги Нижний Новгород миллий тадқиқот давлат университети ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.  

    ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтган тадбирда икки олий таълим муассасаси раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.

    Учрашув аввалида ректорлар томонидан университетлардаги таълим жараёни, талабалар ва илмий фаолият билан шуғулланувчилар учун яратилган шароитлар хусусида маълумот берилди.

    Самимий мулоқот чоғида ТДЮУ ректори Раҳимжон Хакимов суҳбатдошларини университетнинг 30 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказиладиган фестивалда иштирок этишга таклиф этди.

    Учрашув давомида ТДЮУ ва Н.И.Лобачевский номидаги Нижний Новгород миллий тадқиқот давлат университети ўртасида илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида академик алмашинувни йўлга қўйиш бўйича шартнома имзоланди.

    Шунингдек, ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ва турли илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро грантлар, конференция ва танловларда иштирок этиш, илмий мақолалар, ўқув ва илмий адабиётларни чоп этишга келишиб олинди.

    Маълумот учун: Н.И.Лобачевский номидаги Нижний Новгород миллий тадқиқот давлат университети Россия Федерациясининг энг йирик таълим муассасаларидан ҳисобланади ва бу ерда 30 минг нафар талаба таълим олади. Университетда 1000 нафар докторант, 1200 нафар фан номзоди ва 450 нафар фан доктори фаолият юритади. Муассаса таркибида 18 та факультет ва таълим муассасаси, 132 та кафедра ва 6 та илмий тадқиқот университети мавжуд.

    Тошкент давлат юридик университети

    Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates