АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) миллиардер Илон Маскга нисбатан Twitter, кейинчалик номи Х деб ўзгартирилган ижтимоий тармоғини сотиб олиш пайтидаги қонунбузарликлар бўйича судга мурожаат қилди.
“Айбланувчи Илон Маск SЕCга 2022 йил март ойида Twitterнинг муомаладаги акцияларининг 5% дан кўпроғини сотиб олгани, қимматли қоғозлар тўғрисидаги федерал қонунларни бузганлигини ошкор қилувчи бенефициар эгалик тўғрисидаги маълумотни топширмади. Натижада Маск акцияларни сунъий равишда арзон нархларда сотиб олишни давом эттира олди, бу эса унга бенефициар эгалик тўғрисида ҳисобот бериш муддати тугаганидан кейин сотиб олган акциялари учун камида 150 миллион доллар кам тўлаш имконини берди”, дейилади даъво аризасида.
Регулятор Вашингтон инстанциясидан Маскга нисбатан фуқаролик жаримасини қўллашни ва ҳужжатларга кўра ва суднинг ихтиёри асосида, асоссиз бойиганлик учун товон тўлашни сўрамоқда, деб хабар беради ria.ru.