Бу ҳақда Reuters маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.
Альпинистлар тунни вулқон кратеридан тахминан 6,4 километр узоқликда жойлашган базавий лагерда ўтказишга мажбур бўлишди, шундан сўнг маҳаллий ҳокимият уларни хавфсиз жойга эвакуация қилишни ташкил қилди.
Қутқарувчилар шунингдек, вулқон яқинидаги ҳудудлардан 900 дан ортиқ аҳолини эвакуация қилишди. Уларнинг барчаси вақтинча мактаблар, масжидлар ва давлат биноларида жойлаштирилди.
Аввалроқ вулқон отилиши оқибатида осмонни денгиз сатҳидан 5,7 километр баландликкача кул булути қоплаган эди, деб хабар берди report.az.









