баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

Индонезияликлар Ўзбекистоннинг Ислом меросига катта қизиқиш билдирди

Ўзбекистон-Индонезия ўртасида Зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари фаоллашади.

Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчиси У. Рўзиқулов Индонезия парламенти Вакиллар палатасининг фуқаролар фаровонлиги масалалари бўйича спикер ўринбосари Муҳаимин Искандар билан учрашди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон билан Индонезия ўртасидаги анъанавий дўстона алоқалар, шунингдек, миллий ва халқаро миқёсда ўзаро сиёсий англашув ва қўллаб қувватлашга алоҳида эътибор қаратишди. Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун катта салоҳият борлиги қайд этилди.

М. Искандар Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига алоҳида тўхталиб, бутун дунё, шу жумладан, мусулмонлар диёримизга катта қизиқиш билдиришини таъкидлади. Спикер ўринбосарининг сўзларига кўра, индонезияликлар Ўзбекистоннинг Ислом меросига катта ҳурмат ва қизиқиш билан қарашади. Шу сабабдан томонлар «зиёрат туризми» йўналишидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олишди.

Учрашувда шунингдек «Uzbekistan Airways» АЖнинг Индонезиядаги вакили А. Ходжаев иштирок этиб, Индонезиянинг «Умра+» дастури бўйича Жакарта-Тошкент-Жакарта йўналишида тўғридан-тўғри авиарейс ва индонезиялик зиёратчиларни транзит ташиш ҳамда авиакомпаниянинг йўловчи ва юк ташишга оид имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида вице-спикер парламент делегацияси таркибида Ўзбекистонга илк бор ташриф режаси ҳақида тўхталиб ўтди. Томонлар Ўзбекистонга мунтазам авиақатновлар қайта тикланганидан сўнг ташриф муддатларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар, деб хабар беради туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates