“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони ғолиблари тақдирланди

    Воқеа-ҳодисалар 25 ноябр 2021 4381

    25 ноябрь куни “InnoWeek.Uz-2021” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони совриндорларини ҳамда “Бўлажак олим” танлови доирасида стартап лойиҳалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Унда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирок этиб, ғолибларга кўкрак нишонларини топширди.

    Жорий йилги кўкрак нишони танловида иштирок этиш учун номзодлардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёни онлайн тартибда амалга оширилди. Республика туманлари ва олий таълим муассасаларига жами 515 нафар иштирокчи ҳужжатлар топширди. Туман ва олий таълим муассасаларида ташкил этилган комиссиялар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига энг яхши жами 117 нафар номзодларнинг лойиҳалари топширилди.

    “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланишга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларидан тавсия этилган 44 нафар номзодларнинг лойиҳалари ва ҳужжатлари республика комиссияси аъзолари томонидан якка тартибда кўриб чиқилди ҳамда баҳоланди. Комиссия аъзолари қарорига мувофиқ ҳар бир ҳудуддан 1 нафардан, умумий 14 нафар энг юқори балл тўплаган номзодлар “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланиши белгилаб қўйилди.

    “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони ғолиблари

    Т/р

    Ф.И.Ш.

    Ҳудуд

    Иш/ўқиш жойи

    1.

    Калиев Наджибулла Муратович

    Қорақалпоғистон Республикаси

    Қорақалпоқ давлат университети архитектура кафедраси ассистенти

    2.

    Мирзахмедов Хумоюн Бахтиёржон ўғли

    Андижон вилояти

    Онлайн ташхис МЧЖ

    3.

    Рахматова Дилнора Саиджоновна

    Бухоро вилояти

    Бухоро Давлат тиббиёт институти

    4.

    Имомова Дилдора Шухрат қизи

    Жиззах вилояти

    Жиззах политехника институти талабаси

    5.

    Камалова Дилнавоз Ихтиёровна

    Навоий вилояти

    Навоий давлат педагогика институти доценти

    6.

    Рустамова Шоҳиста Омонжоновна

    Наманган вилояти

    Наманган давлат университети Тиббиёт кафедраси доценти в.б.

    7.

    Қўзиев Нодир Муродиллаевич

    Қашқадарё вилояти

    Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти умумтехника фанлари кафедраси доценти в.б.

    8.

    Қуролова Норигул Равшан қизи

    Самарқанд вилояти

    Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти талабаси

    9.

    Эргашева Фароғат Шералиевна

    Сирдарё вилояти

    Гулистон давлат университети Табиий фанлар факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари

    10.

    Уразов Мустафоқул Култураевич

    Сурхондарё вилояти

    Термиз давлат университети Миллий либос, каштачилик, тўқимачилик кафедраси мудири, доцент.в.б.

    11.

    Халилова Мамура Файзулла қизи

    Тошкент вилояти

    Тошкент давлат аграр университетининг Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадкидот ишларини ташкил этиш бўлими бошлиги, институтининг “Қўшма таълим маркази” директори.

    12.

    Юсупов Сардорбек Маъруфович

    Фарғона вилояти

    Фарғона Политехника Институти. таянч докторанти

    13.

    Собирова Фарангиз Йўлдош қизи

    Хоразм вилояти

    Урганч давлат университети талабаси институтининг “Қўшма таълим маркази” директори.

    14.

    Ҳомидов Ҳамдам Ҳасан ўғли

    Тошкент шаҳри

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялар кафедраси стажёр-тадқиқотчиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates