баннер
12 апр 2025
11:44

    Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида байрам сайли бўлиб ўтди.

    Юртимизнинг ҳар бир гўшасида фасли баҳорнинг энг муаззам байрами Наврўзи олам ҳали-ҳануз кенг миқёсда нишонланиб келинмоқда.

    Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ҳам “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деб номланган байрам сайли бўлиб ўтди.

    Байрам тадбирини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Абдуғаффор Каримжонович Қирғизбоев кириш сўзи билан очиб берди ва барчани Наврўз байрами билан табриклади.

    Тадбир доирасида университет бўйича ўтказилган "Ректор кубоги" мусобақасида ғолиб бўлган ўқитувчи ва талабалар қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.

    Байрам сайлида элимиз суйган санъаткорлар томонидан Наврўзи оламни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янграб, дилбар рақслар ижро этилди.

    Университетнинг барча факултетлари томонидан вилоятларимизнинг — Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах, Тошкент ҳудудларининг турли хил миллий таомлари, урф-одатлари, либослар кўргазмалари ўтказилди.

    Наврўз таоми бўлмиш сумалак дастурхонларга тортилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech