Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишда ахлоқий бизнес дунёси ҳам муҳим

    Бизнес 18 декабр 2023 1046

    Жорий йил 15 декабрда Тошкент шаҳрида “Тадбиркорликда таъминот занжири бўйича инсон ҳуқуқларига риоя этилишини қўллаб-қувватлашдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ҳамда ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан биргаликда ташкил этилди.

    Давра суҳбати «2023-2024 йилларда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича йўл харитаси” ва “Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш учун миллий институционал асосларни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Унда 30 дан ортиқ давлат ташкилоти ва хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

    Аввало ҳозирги даврда тадбиркорлик соҳаси таъминот занжирида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни таъминлашда давлат органлари вакиллари ва бизнес тузилмалари ўртасида тажриба алмашиш ва мулоқотни йўлга қўйиш масалалари нечоғлик долзарб эканлиги таъкидланди.

    А.Саидов БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларининг 67-банди барча тадбиркорларни барқарор ривожланиш муаммоларини ҳал қилиш учун ўзларининг ижодий ва инновацион салоҳиятидан фойдаланишга чақиришини қайд этди

    “Ўзбекистон–2030» стратегиясида: барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўриш олиш; аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этиш; аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш; халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлат барпо этиш; мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш каби асосий ғоялар акс этган.

    Муҳокамаларда Ўзбекистон томонидан Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Котибияти мутахассислари фаол қатнашди. Бир қатор хорижий экспертлар мавзу юзасидан сўзга чиқди.

    Давра суҳбати доирасида тадбир иштирокчиларига инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишда бизнес соҳасида дуч келинаётган муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда янада адолатли, барқарор ва ахлоқий бизнес дунёсини қуриш учун амалий ечимларни ўрганиш имкониятлари яратилди.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

    Миллий марказининг матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates