Инспекция ҳузуридаги марказ халқаро ташкилот аъзолигига таклиф этилди

    Унга аъзо бўлиш учун таълим тизими IEA тадқиқотларининг камида бир даврийлигини (бир даврийлик 4-5 йилга тўғри келади) бошдан кечирган бўлиши лозим.

    Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори А.Исмоилов бошчилигидаги делегация Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган TALIS 2024 тадқиқоти доирасида миллий лойиҳа менежерларининг иккинчи учрашуви ҳамда маълумотларни бошқариш бўйича тренингда иштирок этди.

    Делегация аъзолари Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA)нинг Гамбургдаги идораси фаолияти билан танишди.

    Сафар давомида IEAнинг Гамбург идораси директори Жулиана Хенк хоним билан юзма-юз учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича қилинган ишлар ҳақида суҳбатлашилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон умумтаълим муассасаларининг PISA, PIRLS ва REDS халқаро тадқиқотларида иштирок этишини таъминлашда миллий марказда тўпланган тажриба, IEA билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш салоҳияти ва истиқболлари хусусида тўхталиб ўтилди.

    IEA директори Таълим инспекцияси ҳузуридаги миллий марказни ўқувчиларнинг билимини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларда тажрибали ташкилот сифатида Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси аъзолигига таклиф этди.

    Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси дунё бўйлаб далилларга асосланган сиёсат ва амалиётларни илгари суриш орқали таълим соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантириш, таълим сифати ҳамда тенглигини ошириш устида иш олиб боради.

    Унга аъзо бўлиш учун таълим тизими IEA тадқиқотларининг камида бир даврийлигини (бир даврийлик 4-5 йилга тўғри келади) бошдан кечирган бўлиши лозим. Чунки Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси ташаббуси билан жорий этиладиган халқаро PIRLS, TIMSS ва REDS тадқиқотлари таълим тизимига оид ишончли солиштирма маълумотларга эга бўлишга қаратилган қатъий стандартлар, юқори даражадаги талаблар ва эҳтиёткор ёндашувларга асосланади.

    Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси аъзолигига таклиф этилиши янги Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро даражада эътироф этилиши сари муҳим қадамдир, дейилади инспекция ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates