«Iran Daily» газетаси Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги ислоҳотларини эътироф этди

    «Iran Daily» газетасининг интернет тармоғидаги саҳифасида «2023 йил Ўзбекистонда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», деб эълон қилинди» сарлавҳали мақола ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.

    Унда маълум қилинганидек, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилишни таклиф этар экан, «Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона тўғри йўли – таълим сифатини ошириш» эканлигини алоҳида таъкидлади.

    Мақолада Мурожаатномада белгиланган яна бир муҳим жиҳат – 2023 йилдан бошлаб мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида тўлиқ ислоҳ қилиш эканлиги ўз аксини топгани таъкидлангани баробарида Ўзбекистонда янги дарсликлар яратиш, соҳага илғор таълим стандартлари ва услубларини жорий этиш мақсадида алоҳида илмий институтлар ва лабораториялар ташкил этилиши режалаштирилаётгани ҳам маълум қилинган.

    «Ўзбекистон Президенти ўз маърузасида таълим сифати битирувчиларнинг замонавий малака ва касбий маҳоратга эга бўлиши билан бевосита боғлиқлигини таъкидлади, деб ёзади манба. Шунинг муносабати билан мавжуд 700 дан ортиқ касб-ҳунар билим юрти, коллеж ва техникумлар имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди».

    Шу билан бирга, Эрон газетаси сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонда таълим соҳаси замонавий тамойиллар асосида ривожланиб бораётгани, сифатли таълим Ўзбекистоннинг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланаётганини ҳам маълум қилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates