Бу ҳақда Asharq Al-Awsat газетаси хабар берди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 700 нафардан ортиқ одам нафас қисилиши белгилари билан шифохоналарга мурожаат қилган. Табиий офат туфайли Нажаф ва Басра (мамлакатдаги иккинчи йирик аэропорт) аэропортлари иш фаолиятини тўхтатди, деб хабар беради kommersant.ru.
Бўрон туфайли кўриш масофаси қарийб бир километрга қисқарди. Ироқ Транспорт вазирлигининг Метеорология ва сейсмик кузатув бош бошқармаси Ироқнинг жанубий ва марказий қисмидаги шаҳарлар энг кўп зарар кўрганини билдирди. Маълумотларга кўра, қум бўрони Саудия Арабистони шарқи ва Ироқ жануби-ғарбий қисмидан ҳаракатланмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, Ироқда чанг бўронлари сони ортиши мумкин, дея хабар беради Asharq Al-Awsat. Нашрнинг эслатишича, БМТ Ироқни дунёдаги иқлим ўзгаришидан энг кўп жабрланган бешта давлатдан бири деб ҳисоблаган.