баннер
17 апр 2025
02:38

    Сенатда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама этилди

    Жорий йил 10 апрелда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Миллий аудит бошқармаси бошлиғи Хоу Каи билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Хитой Ўзбекистоннинг муҳим стратегик шерикларидан бири экани таъкидланди. Икки мамлакат етакчиларининг очиқ ва ишончли мулоқоти туфайли икки томонлама муносабатлар ҳар томонлама, узоқ муддатли стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

    Учрашувда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг долзарб йўналишлари ва истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш, аудит ва молиявий шаффофлик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

    Бундан ташқари, учрашув давомида давлат бюджетини шакллантиришда, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш соҳаларида гендер ёндашувининг аҳамияти масаласига тўхталиб ўтилди. Янада адолатли ва самарали иқтисодий ва ижтимоий тузилмаларни яратиш учун гендер жиҳатларни ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланди.

    Ҳудудлараро мулоқотни ривожлантириш доирасида ҳамда маҳаллий бюджетларни шакллантириш жараёнида парламент назоратини кучайтиришга қаратилган дастурий лойиҳаларни ишга туширишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech