баннер
24 апр 2025
19:32

    Сенатда Европа парламенти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

    Жорий йил 14 апрелда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Европарламентнинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Томаш Здеховский бошчилигидаги Европа парламенти делегацияси билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди. Сиёсий мулоқотнинг юксак даражаси ва парламентлараро алоқаларнинг кенгайиб бориши динамикаси қайд этилди.

    Ўтган ҳафта Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси якунларига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, Европанинг 18 та мамлакатидан делегациялар иштирок этгани Европа Иттифоқи қўллаб-қувватлаганининг ёрқин далили бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро миқёсда кенг акс-садо берган нутқи юксак баҳоланди.

    Шунингдек, 4-5-апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тарихда биринчи маротаба бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити якунлари ҳам кўриб чиқилди. Эришилган келишувлар, шу жумладан Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг минтақавий ваколатхонасини очиш муҳимлиги қайд этилди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар Олий Мажлис Сенати ва Европа парламенти ўртасидаги парламентлараро мулоқотни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлади, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech