Сенатда «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

    Сенатда «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

    Жорий йил 14 апрелда Олий Мажлис Сенатида «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 18-мажлиси ўтказилди.

    Мажлисда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган устувор йўналишлар муҳокама этилди.

    Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. 2025 йил 4–5-апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити бунинг ёрқин ифодаси сифатида қайд этилди. Саммит натижалари икки минтақа ўртасидаги муносабатларни янги, стратегик даражага олиб чиққанлиги билан алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди.

    Шунингдек, Қўмита мажлисида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ўзаро инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда таълим соҳасидаги алоқаларни чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди. Жумладан, «Erasmus+» дастури орқали ўзбекистонлик ёшларнинг Европа давлатларида таҳсил олиши имкониятларини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

    Бундан ташқари, Европа Иттифоқи мамлакатларининг кибержиноятчиликка қарши курашдаги тажрибасини ўрганиш, ахборот хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.

    Мажлисда экологик барқарорликни таъминлаш, хусусан, Оролбўйи минтақасида экологик инқироз оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Сув ресурсларини самарали бошқариш, минтақавий экологик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қўшма ташаббуслар илгари сурилди.

    Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, гендер тенгликни таъминлаш ва аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

    Мажлис якунида томонлар «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлисини 2026 йилнинг биринчи ярмида ўтказишга келишиб олди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates