Ишбилармонлик электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитини олишдан бошланади

    Ижтимоий ҳаёт 16 феврал 2022 1749

    Фуқароларнинг узоғини яқин қилиш, қулайлик яратиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш давлат хизматлари марказлари сайёр хизматлар тизимининг ажралмас қисмига айланиб улгурган.

    Айниқса, Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллар орқали фуқароларнинг давлат хизматларига бўлган малалалари ўрганилиб, ижобий ечим топиб келяпти.

    Икки томони қўшни Қирғизистон ҳудудларига туташиб кетган Қувасой шаҳрини кўпмиллатли саноат шаҳри дейиш мумкин. Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг «Зийнат» МФЙ да ташкил этган сайёр қабулида ана шу кўпмиллатли аҳоли вакиллари иштирок этди. Тадбирда даставвал мурожаатчиларга умумий тарзда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида умумий тушунчалар берилди. Субсидия масалалари доирасида хужжатлар тайёрлашдаги айрим масалаларга эътибор қаратилди. Шундан сўнг, якка тартибда мурожаатчиларнинг масалалари тингланди.

    Айтиш жоизки, сайёр қабул билан параллел равишда аҳолига сайёр давлат хизматлари ҳам кўрсатилди.

    Қувасойлик Сарвар Каримов боғдорчиликни касб этган. Мева сабзавотларни етишитириш билан шуғулланади. Яқинда махсулотларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи хусусий фирмасини давлат рўйхатидан ўтказди. Эндиликда унга молиявий ишларни бошқариш учун электрон рақамли имзо калитлари зарур. Сайёр хизматлар давомида Сарварнинг ишлари осон кўчди.

    — Замон билан ҳамнафас юрмасак бўлмайди, — дейди Сарвар Каримов. — Мева сабзавот етиштириб сотишдан кўра уни қайта ишлаб экспорт қилсам катта даромад келтиради. Келажакда махсулот етиштиришдан тортиб уни қайта ишлаш даражасигача бўлган технологияларни сотиб олмоқчиман. Бугунги сайёр хизмат ва сайёр қабул давомида ҳуқуқий маслаҳатлар олдим, шу мақсадларимни электрон калит олишдан бошладим.

    Дилфуза Рустамова асли қувасойлик тадбиркор. Турмуш масалалари сабаб 14 йил аввал бу фаолият турини тўхтатиб қўйган эди. Шунча вақт давомида тадбиркорлик қилиш учун тартиб-таомиллар ўзгарди. Қонунчиликка кўплаб ўзгартиришлар киритилди. Қабул давомида ўқув маркази учун ҳужжатларни тайёрлаш, лицензия олиш, янгидан бино қуриш масаласи билан мурожаат қилди. Унинг масалалари маҳаллий вакиллик органлари ва давлат хизматлари маркази ходимлари билан бирга ижобий ҳал этилди. Тадбиркорга ижара асосида қайта илк фаолиятини бошлаш учун шаҳар марказида бўш турган 3 та объект таклиф этилди. Лицензия олиш масаласида Қувасой шаҳар ДХМ ёрдам беридиган бўлди.

    Сайёр қабул давомида аҳолининг 9 та соҳага оид мурожаатлари тингланди. Кадастр хужжатлари, субсидия бериш, банк кредити, илк тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, давлат хизматлари кўрсатишда ногиронлиги бор фуқароларга имкониятлар каби 30 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Масалаларнинг маълум қисми шу куннинг ўзида ижобий ечимини топди. Айрим масалалар юзасидан масъуллар ҳамда ижро муддатлари белгиланди.

    ДХА Фарғона вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates