Шу кунларда, Россия Федерациясида бўлиб турган Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси аъзолари Новосибирск вилоятидаги “Хилокс” деҳқон бозорига ташриф буюриб, 300 дан ортиқ ўзбекистонлик сотувчи ва хизмат кўрсатувчи меҳнат муҳожирлари билан суҳбатлашилиб уларнинг муаммолари ўрганди.
Ватандошлар билан мулоқотда уларнинг аксарияти ишлашга рухсатномасиз (патенциз) фаолият юритаётганлиги, меҳнат қонунчилиги бўйича етарли тушунчага эга эмаслиги аниқланди. Шу муносабат билан, Ишчи гуруҳи таркибида бўлган Адлия вазирлиги масъул ходими томонидан ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Куннинг иккинчи ярмида Новосибирск давлат университетида таҳсил олаётган 60 нафар ўзбекистонлик талаба, университет янги биноси қурилишида ишлаётган 780 нафар ватандош билан учрашув ўтказилиб, кўмакка эҳтиёжи бор 24 нафар ватандошимизнинг муаммоси жойида ҳал этилди.
Мулоқот давомида Ўзбекистонга қайтиб меҳнат фаолиятини юритиш истагини билдирган 15 нафар ёш маҳаллий иш берувчилар билан келишилиб, ишга қабул қилинди. Ундан ташқари 9 нафар талабалага сифатли таълим олиши учун ноутбук олиб берилиб таълим тўловлари тўлаб берилди.
Шу билан бирга, Новосибирск шаҳридаги “Дўстлик уйи” маданият саройида ўзбекистонлик 300 нафардан ортиқ талаба-ёшлар ва меҳнат мигрантлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.









