Ислом цивилизацияси маркази 2022 йилда нечта қўлёзма асарларни қабул қилди?

    Ислом цивилизацияси маркази фондига аҳоли ва шахсий коллекциялардан 626 та қўлёзма ва 985 та тошбосма асарлар, жами 1611 та манба қабул қилинган.

    Ислом манбашунослиги ва қўлёзмалар билан ишлаш бўйича Республика фондларида сақланаётган 52 минг 255 та қадимги ёзма манбалар тўғрисида маълумотлар базаси яратилган.

    Ўтган 2022 йилда илмий аҳамиятга эга бўлган 11 та ёзма манба таржима қилинди ва чоп этишга тайёрланди. Қуръони каримнинг 28 та нодир қўлёзмасидан иборат коллекция шакллантирилди.

    Қатар миллий кутубхонасидан 2 минг 635 та фото-ҳужжат, Туркия Республикаси олимлари қўлёзмалар тўплами маълумотлар базасидан 70 мингдан ортиқ, АҚШ конгресси кутубхонасидан 558 та кўлёзма ва расмлар, «ТуркТАВ» фондидан 20 мингдан зиёд ноёб китоблар, Мисрнинг «Ал-Азҳар» мажмуасидан Алишер Навоийга оид 5 та, Камолиддин Беҳзодга оид 6 та электрон манба олинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates