Исматулла Иргашев Германия Элчиси билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 11 январ 2023 1932

    2023 йил 10 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тило Клиннер билан учрашди.

    Мулоқот чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан, Афғонистондаги мавжуд вазият муҳокама этилди.

    Т.Клиннер Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича якдил минтақавий ёндашувини ривожлантириш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, афғон халқига инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

    Ўзбекистон ҳукуматининг БМТ шафелигида Халқаро музокаралар гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш, шунингдек, Термиздаги халқаро логистика хаб имкониятларидан биргаликда гуманитар фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates