Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, томонлар Ўзбекистон-АҚШ ўртасидаги алоқаларнинг муҳим мавзуларини муҳокама қилган.
"Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Давлат департаменти мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни барча соҳаларда кенгайтириш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришига келишиб олдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Ишбилармон доиралар ўртасида мустаҳкам кўприклар барпо этиш, ҳар икки йўналишда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Марказий Осиё ва ундан ташқарида фаровон тараққиётни таъминлаш кун тартибимизнинг асосий қисмидан ўрин олди".