Стратегик шериклик ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш каби муҳим мавзулар кун тартибидан жой олди.
Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг биринчи йиғилиши баённомасини имзоланиб, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олинди.
Шунингдек, меҳмонлар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хивадаги Ичан қалъа мажмуасига ташриф буюриб, аждодларимизнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишди.
Хиванинг бетакрор меъморчилиги ва жўшқин руҳи халқларимиз ўртасидаги асрлик муштарак тарих ва дўстлик тимсоли эканлиги яна бир бор таъкидланди. Ташриф давомида ўтказилган конструктив мулоқотлар икки қардош давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.