Испаниянинг «Iberojet» авиакомпаниясининг илк йўловчилари Тошкентда кутиб олинди

    «Iberojet» авиакомпанияси Испаниянинг турли минтақаларидан Тошкент ва Урганчга чартер йўловчи рейсларини йўлга қўйди.

    2 сентябрь соат 04:52да Испания авиаташувчисининг самолёти илк бор Тошкент аэропортига қўнди. EVE-875 рейси Сарагосадан Ўзбекистон пойтахтига 381 нафар йўловчини олиб келди. Самолёт ва биринчи йўловчилар Тошкент аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

    Мадриддан Тошкентга биринчи чартер рейси 4 сентябрга, Мадриддан Урганчга эса 8 сентябрга белгиланган. Парвозлар ҳар икки ҳафтада Airbus А330 самолётларида амалга оширилади, деб хабар беради Uzbekistan Airports.

    «Iberojet» — бош қароргоҳи Мадридда жойлашган чартер йўловчи рейсларига ихтисослашган Испания авиакомпанияси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates