Ливандан учирилган учувчисиз учоқ Исроил ҳукумати раҳбарининг Кесария шаҳридаги шахсий қароргоҳига ҳужум қилганидан кейин Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху Эрон ва унинг иттифоқчиларини ўзини ва рафиқасини ўлдирмоқчи бўлганликда айблади. “Эронпараст “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг бугун мени ва рафиқамни ўлдиришга уриниши жиддий хато бўлди”, деб ёзди Нетаняху 19 октябрь, шанба куни Х ижтимоий тармоғида. “Бу мени ёки Исроил давлатини келажагимизни таъминлаш учун душманларимизга қарши адолатли урушни давом эттиришдан тўхтата олмайди”, деб қўшимча қилди бош вазир.
Эрон ва унинг иттифоқчилари Исроил фуқароларига зарар етказмоқчи бўлишса, “катта товон тўлайди”, дея таҳдид қилди Нетаняху, Исроил “террорчиларни ва уларни юборганларни йўқ қилишда” давом этишини қўшимча қилди, деб хабар беради dw.com.
Исроил бош вазирининг шахсий қароргоҳига учувчисиз учоқ ҳужуми Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” радикал ҳаракати томонидан уюштирилди, деб хабар берди Эрон давлат агентлиги “Irna”, Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакилига таяниб.