Унинг манбаларига кўра, “Исроил ҳаво кучлари Эронга ҳаво ҳужуми уюштирган”. Портал таъкидлаганидек, зарбадан мақсад нима бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
Ўз навбатида, Fars агентлиги Эрон пойтахтида камида олти бор портлаш овози эшитилганини хабар қилди.
Бўлаётган воқеалар фонида Исроил Мудофаа вазири Исраэль Кац мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди: “Исроилнинг Эронга қарши ҳужуми ортидан, яқин келажакда мамлакат тинч аҳолисига ракета ва дронлар ҳужуми уюштирилиши кутилмоқда”, деди у.
Аҳолига тарқатилган огоҳлантиришга кўра, барча маърифий тадбирлар бекор қилинган, корхоналар иши тўхтатилган, муҳим саноат объектлари бундан мустасно, оммавий йиғилишлар тақиқланган, деб хабар беради report.az.
Аввалроқ The Wall Street Journal агар Теҳрон Вашингтон билан ядровий масала бўйича келишувга эришмаса, Исроил шу якшанба куни Эронга ҳарбий зарба бериши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.









