Ички ишлар вазирлигининг Маданият саройида «Намунали ҳуқуқ тартибот маскани» республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Таъкидланишича, Ички ишлар органларининг намунали ҳуқуқ тартибот маскани ва фаол жамоатчилик вакиллари ўртасида Республика кўрик танлови бу йилдан бошлаб биринчи марта ўтказилмоқда. Тадбирда ғолиблар тақдирланди.
Шунингдек, тадбир сўнггида Супер ўрта вазн тоифасида WBA камарини қўлга киритиб, профессионал бокс бўйича янги жаҳон чемпиони бўлган Исмоил Мадримов ҳам эътироф этилиб, унга Ички ишлар вазири томонидан муддатидан олдин майор махсус унвони тантанали тарзда топширилди.