Якшанба куни ўтказилаётган депутатлик сайловида қамоқда ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган 40 468 киши иштирок этади.
Бу ҳақда Тошкентдаги матбуот анжуманида Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев маълум қилди.
Унинг айтишича, қамоқда сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида жами 48 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили янгиланган Конституция оғир ва ўта оғир жиноятлар учун қамоқ жазосини ўтаётган, шунингдек, муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга сайловларда овоз беришни кўзда тутади. Ушбу фуқароларнинг овоз бериш ҳуқуқи фақат суд қарори билан чекланиши мумкин.
Сайловолди ташвиқоти даврида депутатликка номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари жазони ижро этиш жойларида 100 дан ортиқ тадбир ўтказишган.