Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимининг ҳаётига нуқта қўйди

    Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ИИБ катта инспектори ҳалок бўлди.  Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

    Таъкидланишича, шу йилнинг 8 июль куни соат тахминан 19:00лар атрофида Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ИИБ тезкор ходими шу туман «Тоқчи» қишлоғи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида Lacetti автомашинаси юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётганини аниқлайди. Тезкорлик билан чора кўриш мақсадида туман ЙҲХБга хабар берди.

    Шу йўналишда хизмат олиб бораётган туман ИИБ ЙҲХБ инспектори томонидан мазкур автомашина тўхтатилиб текширилганида, ҳайдовчи 58 ёшли маст фуқаро С.Б. автомашинасидан тушиб қочган. Ҳайдовчи уни таъқиб қилган инспекторни ёнидаги ошхона пичоғи билан жароҳатлаб, воқеа жойидан яширинган.

    Катта сержант Примов Элбек кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан оғир жароҳатларидан кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этган.

    Жиноят содир этган фуқаро Кўкдала тумани ҳудудида ҳибсга олинди.

    Ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates