“Исроилнинг Эрон Ислом Республикаси давлат телерадиокомпанияси биносига уюштирган ҳужуми оқибатида ахборот бўлими бош муҳаррири ва котибият ходими ҳалок бўлди”, дейилади агентлик хабарида.
Аввалроқ Эрон давлат телерадиокомпанияси IRIB (“Эрон Ислом Республикаси овози”) Исроил томонидан ҳужумга учрагани ҳақида хабар берган эди. Исроил давлат телерадиокомпаниясининг Теҳрондаги идорасига зарба берган лаҳза “Иккинчи янгиликлар канали” орқали жонли эфирда намойиш этилди. Шундан сўнг эфирда носозлик юз берди. Телерадиокомпаниянинг ўзи хабар қилганидек, унинг биносига камида тўрт марта зарба берилган. Кейинроқ давлат телерадиокомпанияси Исроилнинг телерадиокомпания бош офисига берган зарбаси оқибатида телерадиокомпания ходими ҳалок бўлганини маълум қилди, деб хабар беради ria.ru.









