баннер
29 мар 2025
14:36

    АҚШ Конгресси мамлакатни БМТдан чиқиш ташаббусини кўриб чиқади

    АҚШ Сенатида АҚШни БМТдан чиқиши ва уни молиялаштиришни тўхтатиш ташаббуси илгари сурилди.

    Бу ҳақда унинг муаллифи, республикачи сенатор Майк Ли ўз сайтида маълум қилди.

    Гап АҚШнинг БМТ ва унга алоқадор ташкилотлардан тўлиқ чиқиши ҳақида кетяпти, бунга Вашингтон томонидан уларни молиялаштиришни ҳам тўхтатиш киради. Бундан ташқари, ташаббус БМТ билан Нью-Йоркда расмий штаб-квартирага эга бўлиш ҳуқуқини берувчи келишувни бекор қилишни кўзда тутади, шунингдек, БМТ ходимларини АҚШдаги дипломатик дахлсизликдан маҳрум қилади.

    Fox News, ўз навбатида, республикачи конгрессмен Чип Рой 21 февраль куни Вакиллар палатасида худди шундай таклифни киритиши ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, БМТ ва унинг тузилмалари “америкаликлар манфаатларини илгари сурмайди”. Fox News таъкидлашича, АҚШ БМТни молиялаштириш бўйича биринчи ўринда туради, масалан, 2022 йилда у 18 миллиард долларни ташкил этди – бу ташкилот умумий бюджетининг учдан бир қисми.

    Қонун лойиҳасида, шунингдек, АҚШ бундан буён БМТнинг тинчликпарвар миссияларида иштирок этмаслиги ва Америка ижроия ҳокимиятига “БМТ ёки унинг бўлинмаларига Сенат розилигисиз аъзоликни қайта тиклаш бўйича ҳар қандай келишувга киришни” тақиқлаши ҳам назарда тутилган, деб хабар беради tass.ru.

    20 январь куни Трамп АҚШни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ, БМТ органи) таркибидан чиқаришга қарор қилди. Bloombergнинг хабар беришича, Вашингтон тез орада ташкилотнинг бошқа агентликларини бойкот қилиши мумкин.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech