Бундай фикрни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан тузилган мустақил комиссия раиси Нави Пиллэй билдирди, деб хабар беради tass.ru.
“Трамп халқаро ҳуқуқни ниҳоятда ёмон тушунади. Босиб олинган ҳудудда яшовчи бир гуруҳ одамларни мажбуран кўчириш халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади ва этник тозалаш билан баробардир”, деди у Европанинг Politico нашрига берган интервьюсида. Пиллэйнинг фикрича, Трампнинг фаластинликларни анклавдан олиб чиқиб, АҚШга топшириш ҳақидаги ғоясини амалга оширишнинг “бирорта қонуний йўли” йўқ.