UNICEF: Судандаги отишмалар оқибатида уч кун ичида 40 нафар бола ҳалок бўлди

    БМТнинг Болалар жамғармаси низолашаётган барча томонларни халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди.

    БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) Судандаги можаро томонларини февраль ойи бошидан бери камида 40 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган қуролли қарама-қаршиликни тўхтатишга чақирди. Унинг сайтида эълон қилинган баёнотда қайд этилганидек, томонлар халқаро гуманитар меъёрларга риоя қилишлари, ёш суданликларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилишни таъминлашлари керак.

    UNICEF 3 февраль куни Жанубий Кордофан штатининг Кадугли шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида “21 нафар бола ҳалок бўлгани, 29 нафар бола майиб бўлган”ини эслатди. Бундан ташқари, февраль ойида “Дарфур штатидаги Эл-Фашир бозорининг ўққа тутилиши оқибатида камида 11 бола ҳалок бўлган, Хартум штатидаги Сабрин бозорининг ўққа тутилиши оқибатида яна 8 бола ҳалок бўлган ва 6 нафари яраланган”, деб хабар беради tass.ru.

    2024 йилнинг июнидан декабригача можаро янги ҳудудларга тарқалиб борар экан, Суданда болаларнинг ҳуқлари бузилиши билан боғлиқ 900 дан ортиқ оғир қоидабузарликлар қайд этилди – бу кунига ўртача 4 тадан кўпроқ – уларнинг 80 фоизи Дарфур, Хартум ва Эл-Гезирада уларнинг ўлдирилгани ва майиб бўлгани ҳақида хабарлардан иборат. “Зўравонлик зудлик билан тўхтатилиши керак”, деб таъкидлади UNICEF.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates