Иссиқлик энергиясидан аҳолининг 2 трлн 100 млн сўм қарздорлиги бор

    Энергетика 28 октябр 2021 1097

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов маълум қилди.

    «Республика бўйича етказиб берилган иссиқлик энергияси учун аҳолининг дебитор қарздорлиги 2 трлн 100 млн сўмга тенг.

    Иссиқлик таъминоти корхоналарининг газ, электр ва совуқ сувдан қарзи — икки ярим триллион сўмни ташкил этмоқда. 20 та иссиқлик таъминоти корхонаси жойларга чиқиб, аҳолига тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Иложи бўлмаган ҳолларда ёзма огоҳлантиришлар тақдим этмоқда, суд органларига мурожаат қилиб, мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилмоқда.

    Аҳолининг тўлов интизомига амал қиладиган қисми 50-60 фоиздан иборат. Қолган 35-40 фоиз аҳолига шу каби чоралар кўрилмаса, тўловни ундириш имконияти чегараланган».

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates