Истанбулда сув захиралари кескин камайиб кетди

    Истанбулда сув омборларидаги жами сув заҳиралари 22,99 фоизга камайди. Бу 2014 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир, дейилади шаҳар сув ва канализация бошқармаси баёнотида.

    Маълумотларга кўра, йил бошидан буён сув омборларига тушган ёғингарчилик миқдори ҳар квадрат метрга 400 миллиметрдан кам. Аввалги қурғоқчилик мавсумларда ҳам бу кўрсаткич юқорироқ эди.

    Метрополда мавжуд сув миқдори аҳоли жон бошига ўртача тўрт кубометргача камайди.

    Оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, сўнгги йилларда расмийлар Истанбул учун янги сув манбаларини топа олмаяпти. Тез орада шаҳар аҳолисининг ўз уйларида сифатсиз сувдан фойдаланиш муаммосига дуч келиши хавфи мавжуд.

    Август ойида Истанбул ҳукумати пойтахтдаги инқирозли вазият туфайли аҳолини имкон қадар сувни тежашга чақирган эди. Аҳолидан автомашина ювмаслик, маиший эҳтиёжлар учун сувни камроқ ишлатиш тавсия этилди. 20 августдан бошлаб боғ ва майсазорларни суғориш учун сув бериш вақтинча тўхтатилди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates