Истеъмолчиларнинг глобал конгресси бўлиб ўтди

    Жорий йил 6-8 декабрь кунлари Кения пойтахти Найроби шаҳрида Халқаро истеъмолчилар ташкилотининг йиллик глобал конгресси бўлиб ўтди. 

    Унда жаҳоннинг юздан зиёд мамлкатлари вакиллари, шу жумладан, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов бошчилигидаги республикамиз делегацияси ҳам фаол иштирок этди.

    Бу йилги глобал конгресс иши олдингиларидан мавзуларнинг долзарблиги ва муҳимлиги билан ажралиб турди. Шу сабабдан ҳам ўтказилган ҳар бир сессия қизғин фикр-мунозараларга бой бўлди.

    Тадбир доирасида ташкил этилган қатор учрашув ва музокаралар Ўзбекистоннинг мазкур йўналишдаги халқаро миқёсдаги алоқалари янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates