IT-Park «EuroAsian Startup Awards» танлови ҳамкорига айланди

    IT-Park «EuroAsian Startup Awards» танлови ҳамкорига айланди. Бу эса энди бизда «EuroAsian Startup Awards» танловида иштирок этиш учун турли йўналишлардаги стартапларни тақдим этиш имкониятимиз бўлишини англатади.

    «EuroAsian Startup Awards» — бу 10 та давлатни, яъни Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия Федерацияси, Туркия ва Украинани қамраб олган танлов ҳисобланади. Танлов стартапларга нафақат маҳаллий, балки халқаро миқёсда ҳам ўзларини намоён этишларига имкон беради.

    «Бизнинг мақсадимиз оддий. Биз маҳаллий инновацион ғояларнинг глобал миқёсда тасдиқланишини, глобал экотизим аъзолари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни ҳамда асосий эътиборнинг истеъдодларга ва кашф қилинмаган бизнес имкониятларига бой минтақаларга қаратилишини хоҳлаймиз», дея https:// euroasianstartupawards.com сайтида ёзилган.

    Яқинда бўлиб ўтадиган «EuroAsian Startup Awards 2021» мавсумида Ўзбекистон иштирок этади. Бу эса, ўз навбатида, тез орада биздан дунё миқёсида ўзини кўрсата оладиган стартаплар чиқишидан далолат беради, деб хабар беради IT-Park матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates