IT Park резидентлари 2023 йилнинг биринчи ярмида 145 миллион доллардан ортиқ хизматлар экспорт қилди. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг таҳлил қилишича, мазкур кўрсатгич 2022 тўлиқ йилдагидан кўра кўп. Шунингдек, шу йилнинг биринчи чорагида эрилишилган натижа эса 2021 йилдаги тўлиқ кўрсаткичдан кўра кўпроқ бўлган.
— Яқинда бўлиб ўтган Digital Leadership Forumга дунёнинг турли давлатларидан келган етакчилар Ўзбекистонда яратилган шароитлар сақлаб қолинса ва муҳокама қилинган янги таклифлар амалга ошса, 2030 йилга келиб бир йиллик экспортни 5 миллиард долларга чиқаришга тўлиқ имконият борлигини ҳамда бунинг учун Ўзбекистонни аутсорсинг маркази сифатида кўпроқ иқтисодий ривожланган мамлакатларда тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлашди.
Фақатгина ёшларимиз кўпроқ ўз устиларида ишлаб, чет тиллари ва халқаро бозорда масофадан хизмат кўрсатишга талаб юқори бўлган (нафақат IT, балки BPO сифатида масофадан хизмат кўрсатадиган бошқа жуда кўплаб) касбларни ўрганишлари керак бўлади.
Шунда улар ўз оилалари билан ўз юртларида яшаб, масофавий хизматлари орқали юқори даромад топадиган бўладилар, — дейди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўзининг телеграмдаги саҳифасида.