“Women in Tech” энди Ўзбекистонда ҳам фаолият олиб боради

    Рақамли технологиялар вазирлигида “Women in Tech Uzbekistan”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    “Women in Tech” нотижорат ташкилоти хотин-қизларнинг фан ва технологиялар соҳасида муваффақиятга эришишида қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ташкилотнинг бош офиси Парижда жойлашган, қолаверса, 48 мамлакатда филиали мавжуд.

    Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда “Women in Tech” ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

    Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида ташкил этилаётган ушбу тадбир замонавий касбларда хотин-қизлар салоҳиятини очиб беришга қаратилган “Women in Tech” ташкилотининг мамлакатимиздаги режа ва лойиҳалари билан яқиндан танишиш имконини беради.

    Тадбирда хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчилари, Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова, IT Park Uzbekistan, шунингдек, Республиканинг йирик IТ-компаниялари вакиллари ҳамда IT соҳасига қизиқувчилар иштирок этди.

    Очилиш маросимида махсус меҳмон – хотин-қизлар имкониятларини кенгайтириш бўйича халқаро эксперт PauseFest, TEDx Ist, UFM Business Forum, GMI Summit va LEAP каби глобал тадбирлар иштирокчиси, Women in Tech Global компанияси асосчиси Аюми Мур Аоки ҳам қатнашди. Маълумот ўрнида, у дунёдаги ТОП-100 нафар етакчи аёллар рўйхатига киритилган.

    Тадбир доирасида Ўзбекистондаги аёллар ва қизлар учун мазкур соҳалардаги имкониятларнинг йиллик режаси тақдимоти, Маслаҳатчилар кенгаши тақдимоти ҳамда ушбу Кенгаш вакиллари билан технология соҳасидаги имкониятлар ва муаммолар, жумладан, гендер масалалари юзасидан панел муҳокамалар ўтказилди. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги етакчи технология компаниялари муваффақиятга эришиш йўлидаги ўз тажрибалари билан бўлишди.

    Хорижлик меҳмонларга ўзбек маданиятининг бой меросини тараннум этиш, унинг мумтоз ва халқ амалий санъати, ижрочилик анъаналари, урф-одат ва маросимларини намойиш қилиш мақсадида маданий концерт дастури намойиш этилди.

    Интерактив тарзда ўтказилган ушбу тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бир қаторда, энг яхши савол эгаси сифатида эътироф этилиб, совғаларни қўлга киритди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates