РФА компанияси Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди ва ҳозирда Чирчиқ шаҳрида «Зеро Риск» дастуридан фойдаланишга алоҳида қизиқиш билдириб, IT-Парк Узбекистан резиденти мақомини олишга тайёрланмоқда. RFA рақамли хизматларини хорижга экспорт қилиш учун маҳаллий истеъдодли ходимларни ишга олишни режалаштирмоқда.
Учрашувда RFA фаолияти учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида тақдим этиладиган имкониятлар ва қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
RFA бош директори Ёхан Ким Ўзбекистонда мавжуд имкониятлар, мамлакатдаги технологик лабораторияларга бўлган қизиқишини қайд этди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон IT-лойиҳаларни аутсорсинг қилиш мақсадида янги операцион офис яратиш учун идеал жой ҳисобланади.
Ўзбекистонда IT-марказнинг очилиши иккала томон учун ҳам муҳим қадамдир.
Ушбу воқеа Ўзбекистон учун IT-хизматлар соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича янги имкониятлар эшигини очади, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширади ва янги иш ўринларини яратади. «RFA» учун янги марказ Ўзбекистоннинг қулай ишбилармонлик муҳитидан фойдаланган ҳолда минтақавий бозорга стратегик кириш ва IT-хизматлар экспорти кўламини кенгайтиришдан иборат.
Маълумот учун: RFA 800 дан ортиқ хеж-фондлар, хусусий капитал компаниялари, активларни бошқариш бўйича компаниялар ва инвестиция менежерлари учун кенг қамровли технологик ечимларни тақдим этишга ихтисослашган.
Таклиф этилаётган хизматлар орасида булутли ечимлар, IT-хизматларни бошқариш, киберхавфсизлик, маълумотлар билан ишлаш, илова хизматлари ва бошқариладиган аниқлаш ва жавоб бериш тизими мавжуд.
Компания бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган бўлиб, бутун дунё бўйлаб (жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Люксембург, Испания, Франция, Ҳиндистон, Сингапур, Филиппин ва Японияда) 15 та офисга эга ва унда 300 нафардан зиёд ходим фаолият юритади.