Proxy Planet ва IT Park Uzbekistan GameDev ва киберспорт экотизимини биргаликда ривожлантиришга келишди

    IT Park Uzbekistan делегацияси бизнесни ривожлантириш бўйича директори Жаҳонгир Раджабов раҳбарлигида Кореянинг “Proxy Planet” компанияси бош директори Пак Ён Мок билан учрашув ўтказди.

    Учрашув доирасида томонлар Ўзбекистоннинг GameDev саноатини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

    Меморандумга кўра, “Proxy Planet” ва IT Park Koreya компанияларини жалб этиш учун мустаҳкам халқаро платформани яратиш, шунингдек, GameDev ва электрон тижорат соҳасидаги ташкилотларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилиш ниятида. Ҳамкорлик IT-autsorsingни кенгайтириш, Корея бозори талабларига мувофиқ ёш мутахассисларни тайёрлаш ва Ўзбекистонда ўйин ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилади.

    “Proxy Planet” 2023 йилда ташкил этилган ва Сеулда жойлашган компания бўлиб, GameDev секторига йўналтирилган бизнесни қўллаб-қувватлашга ихтисослашган. Компания фирмаларга янги бозорларга кириб бориш, релокация ёки бошқа мамлакатларда бизнес юритишда ёрдам беришга қаратилган хизматларни таклиф этади. “Proxy Planet” ўйинларни ишлаб чиқиш, тадбирларни ташкил этиш ва стратегик шерикликни излаш бўйича маслаҳатлар беради. Шунингдек, ўйинларни ишлаб чиқиш бўйича таълим дастурларини ҳамда инвестицияларни жалб этиш хизматларини ҳам тақдим этади.

    Ўзбекистон аллақачон Корея бозорида аутсорсинг соҳасида ишончли ҳамкор сифатида ўзини намоён этди. Аҳолисининг ўртача ёши 29 бўлган ва 31 миллиондан ортиқ мобиль қурилма фойдаланувчисига эга Ўзбекистон, айниқса, юқори технологиялар ва рақамли хизматлар соҳасида глобал рақобатбардошлигини оширишга фаол интилиб келяпти.

    “Ўзбекистонда рақамли секторнинг ривожланиш суръатлари мени ҳайратда қолдирди, — деди Proxy Planet бош директори Пак Ён Мок. — Ва ишончим комилки, бизнинг ҳамкорлигимиз сезиларли натижаларга олиб келади”.

    “Кореянинг етакчи ўйин компаниялари билан ҳамкорликда биз GameDev саноатини ривожлантириш учун экотизим яратишимиз мумкин, — деди IT Park бизнесни ривожлантириш бўйича директори Жаҳонгир Раджабов. — Бу эса ёшларимизга кенг имкониятлар тақдим этади. Биз “Proxy Planet” компаниясига келажакдаги ютуқларга замин яратадиган ушбу ҳамкорлик учун миннатдормиз”.

    “Proxy Planet” ва IT Park ўртасида имзоланган меморандум Ўзбекистонда замонавий GameDev экотизимини яратиш учун янги истиқболларни очади. Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш йўлида муҳим қадам бўлади. Ҳамкорлик натижасида маҳаллий мутахассислар ва ёш дастурчилар касбий ўсиш учун ноёб имкониятларга эга бўладилар, деб хабар беради IT Park матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates