Ташқи ишлар вазирлиги янги тарифлар АҚШда итальян макаронининг нархини деярли икки баробарга оширишини таъкидлади. Шунинг учун Рим Вашингтонга босим ўтказиш учун Еврокомиссия билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
Ўз навбатида, АҚШ Савдо вазирлиги қўшимча антидемпинг тарифи жорий этилишини икки йирик итальян ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотларини АҚШ бозорида сунъий арзон нархларда сотаётгани аниқланган терговга асосланиб тушунтирди. Янги тариф итальян макаронининг нархини 91,74 фоизга оширади, деб хабар берди gazeta.ru.









