Ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари 3 июлдан бошланади

    Таълим 2 июл 2022 2563

    Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари 3 июлдан бошланиб, 6 кун давом этади.

    Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Тест жараёнлари 3 июль куни 08:00 да бошланади.

    Имтиҳонлар 3 сменада - 08:00 13:00 ва 18:00 да бўлиб ўтади.

    Имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 ярим соат олдин келиш талаб этилади.

    Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни «Шахсий кабинет» орқали олишни унутманг.

    Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари керак.

    Имтиҳон куни карантин қоидаларига амал қилиш талаб этилади.

    Синфлар кесимида имтиҳон фанлари қуйидагича:

    – математика, инглиз тили – 5–6-синф аниқ фанлар;

    – математика, инглиз тили, физика – 7–11-синф аниқ фанлар;

    – биология, инглиз тили – 7-синфлар табиий фанлар;

    – биология, инглиз тили, кимё табиий фанлар йўналишида – 7-синфдан юқори синф табиий фанлар йўналиши.

    Тест саволлари мактаб дарсликлари бўйича тузилган. Имтиҳонда ўқувчининг асосан мантиқий фикрлаш қобилиятлари текширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates