“Жадидлар” рукни остида китоблар тўплами нашр этилди

    Ёшлар ишлари агентлиги томонидан маърифатпарвар жадид алломаларимизнинг илмий меросини оммалаштириш мақсадида “Жадидлар” рукни остида китоблар тўплами нашр этилди.

    Мазкур тўпламда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Исъҳоқхон тўра Ибрат, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Ғулом Зафарий каби маърифатпарвар жадидларнинг ҳаёти ва ижоди, асарларининг қисқача таҳлили, эътирофи, ҳикматли сўзлари ва бошқа жиҳатлари ўрин олган.

    Ҳар бир китобни тайёрланишида жадидлар фаолияти бўйича илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар ҳамда профессор-ўқитувчилар жалб қилинди. Китоблар тўплами 23 минг нусхада чоп этилди.

    Мазкур тўплам вазирлик-идораларга, ташкилотларга, таълим муассасаларига — барчага тарқатилмоқда. Айниқса, ёшлар етакчилари орқали барча маҳаллаларга тез орада етказиб берилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates