Жаҳон энергетика ҳафталигида Ўзбекистон ислоҳотлари тақдим этилди

    Энергетика 14 октябр 2021 1360

    Жорий йил 5-7 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган 2021 йилги Жаҳон энергетика ҳафталигида Ўзбекистон энергетика соҳасидаги ислоҳотлар тақдим этилди.

    Энергетика вазирлиги мутасаддилигидаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Феруз Қурбонов Ўзбекистон энергетика соҳасидаги ислоҳотлар, қайта тикланувчи энергия манбалари ва бошқа йўналишлардаги ютуқлари ҳақида тақдимот қилди.

    Ўтган 4 йил мобайнида 3 300 МВт дан ортиқ қувватлар оширилди, шу жумладан 3 150 МВт ИEС ва 150 МВт гидроэлектр станциялари ҳисобига Ўзбекистон энергетика саноатининг ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ишлари қайд этилди. Натижада, ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиш кўрсаткичлари 2015 йилга нисбатан 30 фоизни ташкил этди.

    2023-2026 йиллар давомида мамлакатимизда қарийб 4 ГВт қуёш ва шамол электр станциялари, шунингдек 880 МВт гидроэлектр станциялари ишга туширилади.

    Унда, шунингдек, электр энергияси бўйича Марказий Осиё мамлакатлари билан минтақавий савдо масаласи, экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, қулай шароитда импортни кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Хусусан, Афғонистон билан қўшма лойиҳа – узунлиги 245,6 километр бўлган 500 кВ «Сурхон -Пули -Хумри» электр узатиш тармоғи, Тожикистон энергетика тизими билан боғланиш учун узунлиги 64 километр бўлган 500 кВ кучланишли «Ғузор-Регар» электр узатиш тармоғини тиклаш ишлари тўғрисида маълумот берилди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2021 йилги Жаҳон энергетика ҳафталиги ташкилотчиси Жаҳон энергетика кенгаши (WЭC) билан биргаликда Халқаро энергетика хартияси ва бошқа ҳамкорлар кўмагида «KAZENERGY» ассоциацияси бўлди. Анъанавий тадбирнинг асосий мақсади – барқарор ривожланиш ва инсоният манфаати учун энергиядан фойдаланишга кўмаклашиш ҳисобланади.

    Ҳафта давомида 100 дан ортиқ мамлакатлардан ташкилотлар раҳбарлари ва энергетика соҳасидаги халқаро экспертлар томонидан муҳокамалар ва тақдимотлар ўтказилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates