Жамоат транспорти: вақтга бириктирилган дифференциал тариф режалари апрель ойидан жорий этилади

    Транспорт 24 феврал 2023 1049

    Таърифга кўра бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади.

    Бу ҳақда АОКАда Транспорт вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Жамоат транспортининг жозибадорлигини таъминлаш, йўналишларда барқарор ҳаракат тезлигини таъминлаш, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида вақтга бриктирилган дифференциал тариф режалари апрель ойидан жорий этилади.

    Бунда:

    — бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;

    — иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;

    — автобусдан метрога ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.

    Шу билан бирга жамоат транспортидан кунлик актив фойдаланувчилар учун бир кунлик лимитсиз тарифлар жорий этилади.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates