Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар автобус йўналишларида нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисида асоссиз маълумотлар жойланмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 144-моддасида йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — БҲМнингўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган, — дейилади хабарда.
Йўловчилар вақтни ва маблағини тежаш учун автобусларда йўл ҳақини 1700 сўм эвазига электрон тўлов турлари, яъни:
— Банк карталари,
— Мобил иловалар ҳамда
— АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга оширишини тавсия қилинади.